* * *
-Ох бу бола мени адо ķилади, адо-Гулжахон хоним Сафарни гапнинг охиргача эшитмай гýшакни ķýйиб ķýйгани учун фигони фалакка чиķди
-Овора бýласиз. Акам барибир уйланмайди-мехмонхона эшиги олдида ķýлларини ķовуштириб турган Салима тилга кирди
-Локаторликни ýрганяпман де.-Гулжахон хоним чаķиб олди-Мен ķиз топаман-у, аканг уйланмайдими. Эх Салима. Аёлнинг макри 40 туяга оз ķизим. Акангдек йигит учун эса суķсурдек ķизлар жон дейди.
-А-кам ба-ри-бир уй-лан-май-ди-лар-деди Салима ойисининг ёнига ýтириб сýзларини дона-дона гапирар экан
-Тýтиķушга ýхшама. Ниятинг акангдек совуķки.
-Ойи, акамни "бир марта хотин ķýйган" номи бор.
-Нима бýлибди? Аканг кýрми? Карми? Chòloqmi? Чýнтагида пули ķайнаб ётибди. Аканга тегаман деган онаси ýпмаган ķизлар сон мингта.
-Онаси ýпганми, ýпмаганми акамни яна уйланишига ишона олмаяпман. Хулкаройдан бошķаси...бу сенсация.
-Салима, ģalchamisan? Хозирги ķизлар ёмон! Бирортаси ýша "хотинига содиķ" акангни тýрва халтасига илинтирса борми...кýр ýшанда Аллохни аршини. Оиладан хайр-барака ķочади. Халоли бýлсин деяпман мен. Этак тýла невараларим бýлсин деяпман.
-Балки акам билан Хулкарой хаķида гаплашиб кýрарсиз.-деди Салима астагина- Акамни шунчаки "келиша олмадик, тамом" деганларига ишонгим келмаяпти. Бир турмуш бузилиб кетиши, бу ёķда бир ķиз умри хазон бýлиши, бу ёķда бири ёниши яхши эмас. Умуман яхши эмас.
-Сабрнинг хам чегараси бор. Бепушт келинни бошимга ураманми. Сафарни хотинидан ажрагани яхши иш бýлди. Йýли очилди.
-Дардини берган Аллох шифосини хам беради. Сабр билан муолажа ķилинса..
-Невара деганимга эсимга тушиб кетди-Гулжахон хоним ķизининг гапини бýлиб хаёлига урилган гапни айтди-Аканг "Жа невара кýришни истасангиз Салини эрга беринглар. Кап-катта ķиз бýлиб ķолди" деди. Хой ķиз, менга ундай олайма. Ёшинг етганини аканг хам сезибди. Сен халиям сезмадим демассан балки.
-Акамни худудида туриб менга тош отяпсизми энди? Ойи, ýйнасангиз халол ýйнанг. Мени худудимга тош отиш тугул, ķараш таķиķланади-Салима "йýķ-йýķ" дегандек ýрнидан туриб кетди.
-Худудим эмиш. Тош отиш эмиш. Ķонимни ķайнатма эй ķиз. Сочингни битталаб юламан. Сени мен туķķанман. Менга ýлчаб беришинга ýламанми? Ýйин мени ķоидаларим бýйича ýйналади.
-Сýнги сýз сифатида шуни айтаманки,-Салима ýпкасига кислород тýплади-да охирги сýзларини бир нафасда айтиб олди-мен хозир турмуш масаласига бош суķа олмайман. Мен билган акам хам асло дуч келганга уйланмайди, УЙЛАНМАЙДИ. Овора бýлманг деяпман ойи. Бори шу. Сизни яхши яхши кýраман. Муах.
-Бири эрга тегмайман деб оёķ тираб туради, бири хохлаган пайти уйланиб, хохлаган пайти ажрашади. Мен бу болаларга тушунмадим. Хеч тушунмадим. Аллохим ýзинг сабр бер. Тезроķ шуларни уйли-жойли ķилаķолай-ķизининг ортидан Гулжахон хоним хам гапирганча хонасига кýтарилиб кетди.
Хонасига кириб ётоķķа ýтирган ķизнинг сýроķли хаёлларини телефони овози бузди. Салима телефон юзида"Лазиз"ёзувини кýрди. Аммо ķýнгироķķа жавоб бермади. Нима бýлибди битта жавобсиз ķýнгироķ. Хали йигитни анчагина куттиради, анчагина. Хар холда хозирча шу ниятда.
